Деҳли университети профессорларидан иборат делегация Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди. Ҳиндистонлик меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекитон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.

Меҳмонлар дастлаб университет ботаника боғини бориб кўрдилар. Учрашув давомида олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий ва академик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ҳиндистонлик профессорлар биокимё институти  талабалари учун маъруза ўқиди ҳамда маҳорат дарслари ўтди.