«IT Queens — келажакни яратувчи қизлар» танловининг ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди!
Самарқанд давлат университетининг Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар институтида талаба-қизларнинг ахборот технологиялари, дастурлаш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва рақамли инновациялар соҳасидаги билим ҳамда салоҳиятини ривожлантириш мақсадида “IT Queens — келажакни яратувчи қизлар” инновацион танловининг вилоят (ҳудудий) босқичи бўлиб ўтди.Танловнинг мазкур босқичида вилоятдаги барча давлат олий таълим муассасаларининг олийгоҳ босқичида ғолибликни қўлга киритган талаба-қизлари иштирок этиб, ўзларининг инновацион ғоя ва лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этдилар. Иштирокчилар томонидан дастурий таъминот, веб-ишланмалар, мобиль иловалар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, рақамли таълим, мехатроника ва робототехника, ақлли қурилмалар ҳамда IoT ечимлари каби йўналишларда ишлаб чиқилган лойиҳалар намойиш этилди. Якуний натижаларга кўра ўз йўналишлар бўйича 1-ўринни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар. Самарқанд давлат университетининг талабалари Шахина Собирова, Чарос Эркинова. Севарабону Асламова, Рухшона Саъдуллаева ана шундай шарафга муяссар бўлдилар. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Шоҳида Шомулатова, Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Аҳадов ва ректорнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ситора Рўзиева иштирок этдилар. Ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди. Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Самарқанд давлат университетининг талабалари Шаҳина Собирова киберхавфсизлик йўналишида, Чарос Эркинова рақамли таълим йўналишида 1-ўринни, Севарабону Асламова дастурий таъминот йўналишида 2-ўринни, Рухшона Саъдуллаева эса 3-ўринни эгаллашди.








