Мартабаси юқори меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Агробиотехнологиялар, компьютер технологиялари, сунъий интеллект соҳаларида илмий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Илм-фан бўйича қўшма лойиҳаларни тайёрлашга келишилди.

Тадбир сўнгида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.