Самарқанд давлат университети Биокимё институти профессор-ўқитувчилари томонидан Жомбой 1-сон техникумида тарғибот-ташвиқот ва маърифий учрашув ташкил этилди...
Таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўқувчи-ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида Самарқанд давлат университети Биокимё институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан Жомбой туманидаги Жомбой 1-сон техникумида тарғибот-ташвиқот ва маърифий учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, келгусида қўшма маърифий ва илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш юзасидан муайян келишувга эришилди.



