Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2026-йил 30-июндаги 12-сонли қарори асосида 2026/2027 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қуйидаги таълим йўналишлари бўйича қабул амалга оширилади.

    Кечки таълим шакли

  1. 60220300 – Тарих
  2. 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили
  3. 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили
  4. 60310300 – Психология
  5. 60410100 – Иқтисодиёт
  6. 60420100 – Юриспруденсия
  7. 60510100 – Биология
  8. 60540100 – Математика
  9. 60540200 – Амалий математика

    Масофавий таълим шакли

  1. 60220300 – Тарих
  2. 60310300 – Психология
  3. 60410100 – Иқтисодиёт
  4. 60410600 – Банк иши
  5. 60420100 – Юриспруденсия
  6. 60610200 – Ахборот хавфсизлиги
  7. 60610300 – Компютер инжиниринги
  8. 60610400 – Дастурий инжиниринг

    Кириш имтиҳонлари

    Кечки ва масофавий таълим шаклларидаги 60420100 – Юриспруденсия таълим йўналишига танлов юқори бўлиши кутилаётганлиги сабабли ушбу йўналиш бўйича саралаш тест синовлари шаклида ўтказилади.

    Тест синовлари қуйидаги фанлар бўйича ташкил этилади:

  • 1-фан: Ҳуқуқшунослик – 3,1 балл
  • 2-фан: Чет тили (инглиз, немис, франсуз) – 2,1 балл

    Мазкур тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланган тартиб асосида ўтказилади.

    Тест синови учун тўлов

    Тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 50% (206 000 икки юзи олти минг сўм) миқдоридаги тўловни 2026-йил 10-августга қадар амалга ошириш лозим.

    Тулов учун инвойс

    Тўлов амалга оширилгандан сўнг талабгорнинг мй.эду.уз платформаси орқали юборилган аризаси қабул қилинади. Белгиланган муддатгача тўлов амалга оширилмаган тақдирда, ариза рад этилади.

    Қолган барча таълим йўналишларига саралаш суҳбат асосида  тасдиқланган дастур ва графикларга мувофиқ Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ўтказилади.

    Дастурлар.

    Ҳужжатларни қабул қилиш

    Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ҳужжатлар 2026-йил 10-июлдан 10-августга қадар мй.эду.уз платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

    Қўшимча маълумот

    Телефон: (66) 239-17-87