Самарқанд давлат университетида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари давом этмоқда. Навбатдаги  меҳмонлар  Қўшработ туманидан келган битирувчи синф ўқувчилари бўлди.

    Тадбир давомида университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлат Ражабов, Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти директори Шоҳрух Жўрақулов, Биокимё институти директори Сирож Ўроқов, Муҳандислик физикаси институти директори Аҳмад Абсанов ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

    Улар томонидан университет фаолияти, илмий ва таълимий салоҳият, яратилган замонавий шароитлар, халқаро академик ҳамкорлик йўналишлари ҳамда талабалар эришаётган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, ўқувчилар учун илмий лабораториялар ва университет музейларига саёҳат ташкил этилди. Мазкур ташриф битирувчи ёшлар учун катта таассурот қолдирди.