Жомбойлик битирувчилар “Очиқ эшиклар куни”да
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида битирувчи синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, ўқув бўлими бош мутахассиси Самад Толлибоева, университет маркетинг ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мурод Ҳожиев, Жомбой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Гулмира Мамасолиева ҳамда тумандаги мактабларнинг 50 нафар иқтидорли битирувчи ўқувчилари иштирок этди.
Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлат Ражабов, Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти директори Шохрух Жўрақулов, Биокимё институти директори Сирож Ўроқов, Муҳандислик физикаси институти директори Аҳмад Абсанов, юридик факультет декани Раҳматилло Мирзаев, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультети декани ўринбосари Санжарбек Қўшбоқов, тарих факультети декани Рўзиқул Абриев, математика факультети декани Аҳмад Холхўжаев, география ва экология факультети декани Алиқул Равшанов ҳамда психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети декани Зарифа Мўминованинг университет фаолияти, салоҳияти, таълим борасида яратилган шароитлар, халқаро академик ҳамкорлик ва талабалар эришаётган муваффақиятлар ҳақидаги маърузалари, шунингдек, илмий лабораториялар ва музейларга уюштирилган саёҳат тадбирда қатнашган битирувчи ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

