ЁШ ОЛИМЛАРГА ҒАМХЎРЛИК
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов институтлар директорлари ва факультетлар деканлари ҳамроҳлигида СамДУда таҳсил олиб, айни пайтда халқаро ҳамкорлик ва меморандумлар асосида нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган магистрантлар билан онлайн учрашув ўтказди. Учрашув ZOOM платформаси орқали ташкил этилди.
СамДУ ректори Рустам Холмуродов хорижда таҳсил олаётган магистрантларнинг кейинги режалари билан қизиқди. Онлайн мулоқотда қатнашган магистрантлар ўзлари танлаган йўналишлар, илмий қизиқишлари ҳамда келгусидаги тадқиқот режалари ҳақида маълумот бериб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Шунингдек, учрашувда илмий тадқиқот мавзуларини тўғри танлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Рустам Холмуродов магистрантларга бугунги кунда глобал аҳамият касб этаётган, инновацион ва амалий натижадорликка эга бўлган мавзуларни танлаш бўйича зарур тавсиялар берди. Хусусан, илм-фан ва технологиялар ривожига хизмат қиладиган, халқаро илмий ҳамжамиятда долзарб ҳисобланган йўналишларга устуворлик бериш лозимлиги таъкидланди.
Мазкур учрашув ўзаро тажриба алмашиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.







