Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида умумий ўрта таълим мактабларининг 2026 йилги битирувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири давом этмоқда. Мазкур тадбирда Самарқанд давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, ўқув бўлими бош мутахассиси Самад Толлибoев, университет маркетинг ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мурод Ҳожиев, Каттақўрғон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Машҳура Бекова ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги мактабларнинг 80 нафардан ортиқ иқтидорли битирувчилари иштирок этди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университетининг Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директорининг ўринбосари Тўлқин Самадов, Биокимё институти директори Сирож Ўроқов, Муҳандислик физикаси институти директори Аҳмад Абсанов, Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти директори Шоҳруҳ Жўрақулов, юридик факультети декани Раҳматилла Мирзаев, тарих факультети декани Рўзиқул Абриев, математика факультети декани Аҳмад Холхўжаев, география ва экология факультети декани Алиқул Равшанов, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети декани Зарифа Мўминова университетда олиб борилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ҳақида ўқувчиларга маълумот бердилар.

    “Очиқ эшиклар куни” тадбири мобайнида Самарқанд давлат университети ҳақида олинган маълумотлар каттақўрғонлик ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди ва уларда катта таассурот қолдирди.