Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирга СамДУ академик лицейи, СДВМЧБУ академик лицейи, ТАТУ Самарқанд филиали лицейи ҳамда Самарқанд шаҳридаги 8-14-31-45-мактаблар ўқувчилари ташриф буюришди.

    Тадбирни Муҳандислик физикаси институти директори Аҳмад Абсанов очиб берди ва республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиби, абитуриентлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, талабалар учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, Муҳандислик физикаси институтидаги шароитлар, замонавий илмий лабораториялар, кутубхоналар, институтнинг илмий салоҳияти, талабалар тадқиқотлари, халқаро ҳамкорлик кўламлари ҳамда академик алмашинув истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берди.

    Мазкур учрашув лицей ва мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдириб, уларнинг касб танлашида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.