Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуди муносабати билан Самарқанд шаҳрида шоир ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Қобилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев, шоир ва ёзувчилар, Навоийшунос олимлар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда қатор ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этди.

    Тадбир доирасида Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Назмия Муҳиддинованинг Алишер Навоий ижодига бағишланган маърузаси тингланди.

    “Шуҳрат” медали соҳиби Баҳодир Сирожиддинов томонидан Алишер Навоий ғазаллари юксак маҳорат билан ижро этилди. Шоирона оҳангда янграган ғазаллар йиғилганларга чуқур бадиий завқ бағишлади.

    Маросим давомида Самарқанд давлат университети олимлари ва талабаларининг Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган мазмунли маърузалари тингланди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.