Иқтидорли талабалар билан учрашув ўтказилди...
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида 4 босқич иқтидорли гуруҳ талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва таклифларини ўрганишдан иборат бўлди.
Мазкур учрашувда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, проректорлар, институтлар директорлари, факультетлар раҳбарлари ҳамда инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этдилар. Битирувчи талабаларнинг таълим олиши, илмий изланишлари учун яратилган шароитлар, магистратурада ўқишни давом эттириш, стартап лойиҳалари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Талабаларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди . Ёшлар учун келгуси фаолиятда фойдали бўладиган тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.










