Миллий армия — Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан, шунингдек, “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий армиянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Самарқанд давлат университетида “Уч авлод учрашуви” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Самарқанд давлат университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Субхон Аббосов табрик сўзи билан очди. Тантанали йиғилишда Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Рашид Шеров, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Убайдулло Амиров ҳамда Марказий ҳарбий округ ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, майор Музаффар Муродов иштирок этиб, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг нуфузи, ушбу соҳада амалга оширилаётган ибратли ишлар, Ватанга садоқат, ҳарбий хизматнинг шарафли бурч экани ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Тадбир сўнгида ҳарбий қисм аскарлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.





















