Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти  ҳамда математика факультети талабалари ва уларнинг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди. Ректор Рустам Холмуродов университетда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасидаги янгиликлар, янги қурилишлар, талабаларнинг ўқишлари ва яшашлари учун яратилаётган шароитлар, мамлакат тараққиёти нуқтаи назаридан ёшлар олдига қўйилаётган талаблар хусусида сўз юритди. Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти директори Жўлибой Элтазаров, математика факультети декани Аҳмад Халхўжаев  ва бошқалар сўзга чиқиб, талабаларнинг фаоллиги, эришаётган натижалари ҳақида тўхталдилар.
    Ота-оналарнинг вакиллари ва талабалар ҳам ўз мулоҳазаларини билдирди. Университет раҳбарлари барча саволларга батафсил жавоб қайтардилар. Шундан сўнг ота-оналар университет сунъий интеллект ва ахборот технологиялари факультетининг, Биокимё институтининг янги биноларини ва университетнинг бошқа эътиборга молик жойларини бориб кўрди.