Самарқанд давлат университетида германиялик ва япониялик олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида уч томонлама халқаро семинар иш бошлади. Анжуманда озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши, сув захираларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хавфсиз сақлаш, бу борада илмий инновациялар ва янги технологияларни қўллаш каби бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинади.

    Анжуманнинг биринчи кунида Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети профессори Эрико Ясунага, Йокохама миллий университети профессорлари Шинго Озаки, Кен Накамо, Берлин техника университети профессорлари Валентин Попов, Маркус Хесс, Сианг Ли, Самарқанд давлат университети профессорлари Хуршид Олимов, Баҳром Холмирзаев, Шохназар Ҳазратқулов, Рустам Раҳимов ва бошқаларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди. Илмий асосланган тавсиялар ва таклифлар муҳокама қилинди.

    Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда...