Абай Қунонбоев таваллудининг 180 йиллиги нишонланди

Самарқанд давлат университетида қозоқ шоири, мутафаккири, маърифатпарвар Абай Қунонбоев таваллудининг 180 йиллигига бағишланган давра сухбати ташкил этилди.
Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, филология факультети декани, профессор Жўлибой Элтазаров, Қозоғистон Республикасининг Самарқанддаги бош консули Талғат Шарипов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.