Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш бошқармаси директори ўринбосари Юэ Тао бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўйича проректори Акмал Аҳатов учрашди.

    Мулоқотда ҳамкорлик масалалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳмонларга университет фаолияти, ўқув жараёнлари ҳамда музейлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Ташриф давомида меҳмонларга дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган суҳбатлар ташкил этилди. Тадбир доирасида томонлар илмий-маърифий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, чет тилларидаги адабиётларни нашр қилиш ва тарқатиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини келишди.

    Ташриф ҳақида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида хабарлар, ахборот-маълумотлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш белгиланди.

    Учрашув СамДУ ва Хитойнинг нашриёт соҳаси мутасаддилари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим қадам бўлди.