Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Филология факултети талабаси Зебунисо Мансурова, Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабаси Гулирухсора Иброҳимова ҳамда Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти талабаси Шарофиддин Мадиев ЮНЕСКО 43-сессияси мажлиси баённомаси мазмун-моҳияти ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Россия Федерациясининг Қозон федерал университетида бўлишди.

    Мазкур ташриф давомида улар ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва урф-одатлари ҳақида хорижий давлатлар вакиллари ҳамда талабаларга батафсил маълумот беришди.

    Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятини ифодаловчи рамз сифатида нон, ҳолва, урф-одат ва анъаналар, палов каби тансиқ таомларни тайёрлаш жараёни, ҳунармандчилик буюмлари, уларнинг ясалиш усуллари ва тарихи, ўзбек санъати ҳамда халқ ўйинлари намойиш этилди.