ХИТОЙ САФАРИДАН ҚАЙДЛАР

Хитойга илмий-амалий сафаримиз мобайнида дастлаб Сиан шаҳридаги масжидда зиёратда бўлдик. Хитой ва мусулмон меъморчилик анъаналарини ўзида уйғунлаштирган кўркам, ажойиб табиатли сокин маскан. Бу ерда сақланиб қолган араб ва хитой ёзувидаги қадимий тошбитиклар ўзаро маданий алоқалар тарихи ёритувчи манба сифатида алоҳида тадқиқотни талаб қилади.
Навбатдаги манзилимиз ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Сопол аскарлар музейи бўлди. Бу мажмуа қадимги Хитой тарихида катта из қолдирган ҳукмдор, Буюк Хитой девори қурилишини бошлаб берган император Син Ши Хуандӣ қабрининг шарқида жойлашган. Шундан кейин Ханченг (Ханчен) шаҳрининг тарихий-маданий ёдгорликлари билан танишдик. Қадимги Хитойда тарих илмнинг ривожини янги босқичга олиб чиққан йирик олим, хитой тарихшунослик мактаби асосчиси Сима Сян (Сима Сян) шу шаҳарда туғилган. У ўзининг “Тарихий эсдаликлар” (Ши сзи) асарида аждодларимиз ҳақида ҳам маълумот берган. Унинг номи билан фаолият юритувчи музей-мажмуада камина шу ҳақда ёзги мактаб иштирокчиларига маълумот бердим.
Хитойнинг ўрта асрлар давридаги муҳим тарихий-маданий марказларидан бўлган Янчжоу (Янчжоу) шаҳри тарихий қалъасининг шимоли-ғарбида жойлашган “Slender West Lake” номли манзарали кўл ва миллий боғ бизда катта таассурот қолдирди. Бу ерда мажнунтол остида ҳам шафтоли ўсишини, 1000 ёшли дарахтни ва инсон ва табиат маҳсули бўлган кўплаб ажойиб манзараларни кўриш мумкин экан...
Хитойнинг Сиан шаҳридаги Шэнси фан ва технология бошланган "International Training Course on the Application of Digital Media Technology in Internet plus Industrial Technology Marketing" мавзусидаги ўқув машғулотлари Янчжоу политехника институтида ўз яхунига етди. Шэнси фан ва технология университетининг 4 асосий устувор йўналишларидан бири қоғоз ишлаб чиқариш муҳандислиги экан...
"Самарқанд қоғози: сифат ва маркетинг", "Али Қушчининг 1438-йилда Хитойга қилган элчилик сафари: сунъий интеллект ва қўлёзма манбалардаги маълумотларнинг қиёсий таҳлили” мавзудаги ҳамда бошқа тезислар ёзги мактаб машғулотлари ва бошқа илмий тадбирларда камианинг иштирок этишига муҳим ҳисса бўлди...
Хитойлик муҳандис-технологларнинг ўз Ватани ва Буюк ипак йўли тарихига бўлган муносабатига havas қилдим. Хитойлик ҳамкасблар фаолиятининг ўрганишга арзигулик жиҳатлари борлиги диққатимни тортди. Лойиҳа доирасидаги тадбирлар иштирокчиларига фаолликлари учун қизил дипломлар берилди.
Муҳаммадахон Бузруков,
Самарқанд давлат университети
аниқ ва ижтимоий гуманитар фанлар бўлими ўқитувчиси, PhD.