Самарқанд давлат университети Самарқанд квант маркази илмий ходимлари Рустам Усанов ва Алишер Нуримов 2025-йил 21–25-июл кунлари Россия квант марказида (RQC) ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этмоқдалар.

    Квант технологияларига бағишланган мазкур VII халқаро квант технологиялари конференцияси (ИСҚТ–2025, International Conference on Quantum Technologies) дунё илмий ҳамжамиятида ушбу соҳадаги энг йирик ва нуфузли анжуманлардан бири сифатида эътироф этилган.

    ИСҚТ 2011-йилдан буён 50 дан ортиқ давлатдан етакчи олимлар, Нобель мукофоти лауреатлари ҳамда саноат инновациялари вакилларини бирлаштириб келмоқда. Конференциянинг асосий ташкилотчиси ва ташаббускори — квант тадқиқотлари ва уларнинг илова соҳаларидаги энг сўнгги ютуқларни намоён этувчи Россия квант марказидир (RQC).

    Самарқанд давлат университети олимларининг мазкур конференцияда қатнашиши СамДУ ва RQC ўртасидаги илмий ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Уларнинг ушбу нуфузли халқаро анжумандаги иштироки Самарқанд квант маркази фаолиятининг халқаро миқёсдаги эътирофини ҳам ифодалайди.

    Шунингдек, ташриф доирасида Самарқанд квант маркази ҳузурида Россия квант маркази билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Фотоника илмий лабораториясини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш масалалари юзасидан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.