Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг рақамли бошқарув платформаси – https://grand.samdu.uz/student  орқали 2025-йил 20-июл ҳолатига кўра талабалар томонидан таълим грантларига берилган аризалар сони ва йўналишлар бўйича ҳолат қуйидагича:

Бакалавриат бўйича:

Танловда иштирок этиши мумкин бўлган талабалар сони: 2 645 нафар
Ажратиладиган тўлиқ таълим грантлари сони: 677 та
Ажратиладиган тўлиқ бўлмаган (яъни қисман) таълим грантлари сони: 188 та
Ариза берган талабалар сони: 1 596 нафар
Иштирок даражаси (фоизда): 60,3%

Магистратура бўйича:

Танловда иштирок этиши мумкин бўлган талабалар сони: 385 нафар
Ажратиладиган тўлиқ таълим грантлари сони: 191 та
Ажратиладиган тўлиқ бўлмаган таълим грантлари сони: 70 та
Ариза берган талабалар сони: 331 нафар
Иштирок даражаси (фоизда): 86,0%