МУҲИМ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Самарқанд давлат университети Гуру Нанак Дев университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолади
Самарқанд давлат университети ва Гуру Нанак Дев университети ўртасида онлайн шаклда ўтказилган учрашувда СамДУ ректори Рустам Холмуродов Ҳиндистоннинг етакчи универитетларидан бири бўлган Гуру Нанак Дев университети ректори Карамжит Сингх билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Унга кўра Самарқанд давлат университети Гуру Нанак Дев университети билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар, докторант ва магистрлар, асосан, талабалар алмашинувини йўлга қўяди. Учрашувда Ҳиндистонлик профессор Гоган Дееп Шарма ҳам иштирок этиб, Самарқанд давлат университетининг халқаро рейтинг тизимларида юқори ўринларга кўтарилганлиги билан самимий табриклади.
Шунингдек, Гуру Нанак Дев университети ректори Карамжит Сингх иқтисодиёт йўналишида 2 нафар профессор-ўқитувчини Самарқанд давлат университетига иқтисодиёт таълим йўналишларида дарс машғулотларини олиб бориш учун юборишини айтди ҳамда келажакда ГНД университетига ташриф буюрадиган талабалар ва доктарантлар турар-жой билан таъминланишини ва таълим машғулотларига тўловсиз қатнашишларини ва стажировка ўташларини таъкидлади. Учрашувда университетлар ўртасида келажакда барча фан соҳаларида академик алмашинув алоқаларини кучайтириш юзасидан келишувга эришилди.