Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов 2025 йил 18 июнь куни университетнинг 1-босқич иқтидорли талабалари билан учрашди. Учрашувда университет проректорлари, профессор-ўқитувчилари ҳам қатнашдилар. 
    Ректор Рустам Холмуродов ўз нутқида талабаларни ҳамиша фаол, изланувчан ва интилувчан бўлишга, ўқиш жараёнида масъулиятни ҳис қилишга, айниқса, хорижий тилларни  пухта эгаллашга чақирди. Халқаро алоқалар кенгайиб бораётган, дунё миқёсида етук мутахассисларга талаб-эҳтиёж ортиб бораётган ҳозирги замонда рақобатларга тайёр бўлиш зарурлигини таъкидлади.