Хитой Халқ республикасининг Сиaн архитектура-технология университети билан 2023-йилда имзоланган меморандумга кўра шу йил 10-апрел 20-май кунлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Сиан архитектура-технология университетининг “Хорижий университетлар учун онлайн кредит курслари” (“海外高校线上学分课" ) ташкил этилди. Маърузаларда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, магистрант ва талабалари тингловчилар сифатида иштирок этишди.  
    Маърузалар онлайн ва офлайн шаклда бўлиб, Хитой Халқ республикасининг етакчи олимлари, профессорлар Ли Кун и Чан Хайсин томонидан олиб борилди. Маърузалар тингловчиларда маданий мерос ёдгорликларини асраш, уларни тарғиб этиш юзасидан зарур билим ва кўникмалар шаклланишига хизмат қилди.