Муносабат

Shokirjonov news телеграм каналида жорий йилнинг 30 апрель куни “СамДУ юридик факультетининг 4-босқич талабаларига битирувга бир ой қолганда деканат келиб ўқишни тугатишдан олдин «ишга жойлашганлик тўғрисидаги шартномани олиб келишинглар керак, бўлмаса диплом шаклланмайди» деган талабни қўяётганига эътироз билдирилган эди.”
Юқоридаги эътироз ҳақиқатга тўғри келмайди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича талабаларга ишга жойлашиш борасидаги топшириқлар 2024-2025 ўқув йилининг бошида берилган бўлиб, ўшанда шартнома лойиҳалари ҳам тарқатилган.
Ишга жойлашганлик тўғрисида шартнома топширилмаса диплом шаклланмайди, деган важ ҳам асоссиз бўлиб, диплом HEMIS таълим тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати ОАВ учун очиқ бўлиб, мурожаатларни биргаликда холис ўрганишга, ижобий ечим топишга тайёр.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.