Конференсия Самарқанд давлат университети “Молекуляр биотехнология” илмий лабораторияси ташкил этилганлигининг 55 йиллигига бағишланди. 
Бу лаборатория йиллар давомида ўсимликларни ҳимоя қилиш, генетик модификация, биологик фаоллаштирувчи воситалар яратиш ва экологик хавфсиз технологияларни ишлаб чиқиш йўналишида республикамизда ва хорижда ўзининг илмий мактабини шакллантирган йирик марказлардан бири ҳисобланади.
    Конференсияда республиканинг турли ҳудудларидан ва хориждан етакчи олимлар, амалиётчи мутахассислар, ёш тадқиқотчилар, докторантлар ва талабалар иштирок этди. Тадбир доирасида бугунги кунда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда учраётган долзарб муаммолар муҳокама қилинди.
    Анжуман қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришнинг  бугунги ҳолати, экинларга таъсир кўрсатадиган биотик ва абиотик омиллар, мазкур омиллари таъсирида пайдо бўлаётган зарарланишлар қамрови ва унинг иқтисодий кўрсаткичларига бағишланган. Шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларига салбий таъсир кўрсатадиган биотик ва абиотик омиллар қарши курашнинг анъанавий ва ноанʻанавий усуллари, ўсимликлар етиштиришда кимёвий препаратлар қўллашни камайтириш ва экологик тоза маҳсулотлар олиш, жараёнда инновацион биотехнологиялардан фойдаланиш имкониятлари  ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг назарий ҳамда амалий асосларини таҳлил қилиш назарда тутилган...

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.