Давра суҳбати: ёшлар коррупцияга қарши

Самарқанд давлат университетида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Евгений Коленко иштирок этди.
Давра суҳбатида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, шунингдек, ёшлар орасида ҳалоллик ва адолатга содиқликни тарғиб қилиш муҳокама қилинди.
Евгений Коленко ўз нутқида коррупция жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлишини таъкидлаб, унга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини уқтирди.