Самарқанд давлат университетига Франсиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси жаноб Дени Дюкло ҳамда Самарқанд француз алянси директори Маржолен Галло (Marjolaine Le Gallo) ташриф буюрди. Меҳмонларни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов кутиб олди.
    Мулоқотда томонлар Франсиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, агробиотехнология, физика, кимё, амалий математика ва археология йўналишларида қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ҳамда ёш тадқиқотчилар ва докторантлар учун Франциянинг илғор илмий марказлари ва лабораторияларида стажировкаларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
    Шунингдек, франсуз олимлари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Учрашув чоғида ЭРАСМУС ва Campus France дастурлари доирасида СамДУ талабалари учун кенг имкониятлар яратиш, уларга ахборот ва методик кўмак кўрсатиш борасида яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.