2025-йил 29-апрел куни Шароф  Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида халқаро миқёсдаги таниқли олим, Япониянинг Eurasia Foundation (from Asia) жамғармаси раиси, профессор Сато Ёжининг “The World Will Be One” мавзусида маърузаси ташкил этилди. Мазкур маъруза “ASIAN COMMUNITY AND UZBEKISTAN: INTEGRATION AND GEOPOLITICS” халқаро грант лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Унда инсоният бирдамлиги, Осиё ҳамжамиятининг келажаги, глобал ҳамкорлик ва тинчликни сақлаш йўллари муҳокама қилинди.
    Профессор Сато Ёжи 700 дан ортиқ университетларда маърузалар қилган. Осиёдаги минтақавий барқарорлик ва маданий алоқаларни ривожлантириш йўлида фаол ташаббускор сифатида танилган. Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда меҳмонлар фаол иштирок этишди.  Маърузадан сўнг  профессор учун қисқа экскурсия ҳам ташкил этилди. 
    СамДУ талабаларига бу учрашувўзига хос илмий бўлди ва унутилмас таассурот қолдирди.