Самарқанд давлат университети Квант марказида халқаро семинар ташкил этилди…

Самарқанд давлат университети Муҳандислик-физика институти Квант марказида Жаҳон банкининг ПРИМ (MUNIS) гранти доирасида “Барқарор энергия тизимлари учун квант марказини модернизация қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Анжуманда АҚШ ва Ўзбекистоннинг етакчи олимлари иштирокида замонавий илмий йўналишларга оид қатор маърузалар ташкил этилди. Хусусан, 2D материаллар, квант нуқталари асосида яратилаётган илғор қурилмалар, спин-коутинг технологиялари, шунингдек, илмий грантларни тайёрлаш, стратегик режалаштириш ва тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш бўйича муҳим амалий машғулотлар ўтказилди.
Семинарда АҚШнинг Техас университети профессорлари Анвар Зоҳидов, Хуан Энрике Гонсалес ва Анна Кочарова, Жиззах политехника университети профессори Сергей Сафаровлар қатнашди. Уларнинг маърузалари замонавий квант физикаси, илғор материалшунослик ва энергия тизимлари соҳаларидаги сўнгги ютуқларни қамраб олди. Айниқса, иштирокчиларга ўз илмий ғояларини лойиҳалаштириш ва уларни грант маблағлари ёрдамида амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар ва тавсиялар берди.
Тадбир давомида Квант марказини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини янада чуқурлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар якунида иштирокчилар илмий мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олдилар. Семинар давом этмоқда…