Илмий семинар Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк халқаро университети олимлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманни СамДУ Туркология илмий тадқиқот институти директори, доцент Роҳила Рузманова кириш сўз билан очди.

Тадбирда Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк халқаро университети профессорлари Булент Байрам, доцентлар Жемалеттин Явуз, Мерве Ёрулмаз Каҳве, Оғуз Алпарслан Чатал, Бурак Сўзер, Насиба Жунаевалар ва СамДУ олимлари PhD Эмраҳ Йилмаз, катта илмий ходим Раҳматуллоҳ Шокировлар маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинар давомида туркиялик мутахассислар Scopus маълумотлар базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилиш бўйича бир қатор тавсиялар берди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.