Нормурод Файзуллаев - Самарқанд давлат университети Биокимё институти полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор. 1998 йилда “Метанни гетероген-каталитик оксидлаш ва спиртларни цианлаш” мавзусида номзодлик, 2016 йилда “Метандан олинган маҳсулотларнинг технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

    10 дарслик, 12 ўқув қўлланма, 10 монография, 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма ва 2 патент муаллифи.

    400 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. Жумладан, 70 мақоласи Scopus базасидаги ва 20 га яқин мақоласи Web of Science базаларига кирувчи журналларда нашр этилган. Ҳирш индекси 17.  

    Бир амалий давлат гранти ва 2 ҳамкорлик шартномаси илмий раҳбари.

    Профессор Нормурот Файзуллаев раҳбарлигида ҳозирга қадар 7 магистрлик ва 11 та техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.