Самарқанд давлат университети ректорининг

хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси,

доцент Ш.Б.Тўхлиевага!

 

    Ҳурматли Шарофат Бектошевна! 

    Сизни туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

    Сиз Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатаётган, таълим олаётган хотин-қизларнинг сардори сифатида жуда кўп, хайрли ишларни амалга оширмоқдасиз. Ҳаётда тўплаган катта тажрибангиз, ташкилотчилик қобилиятингиз, одамларни эргаштира олишингиз алоҳида эътирофга сазовор.

    Сиздаги инсонийлик, талаба-қизларимизга бўлган оналарча меҳрни кўпчилликга ўрнак қилиб кўрсатсак бўлади.

    Бугунги кунда Сиз раҳбарлигингизда СамДУ хотин-қизлари ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари, кенг кўламли хайрли тадбирлар нафақат университет раҳбарияти, балки вазирлигимиз, вилоят ҳокимлиги ва бир қатор жамоат ташкилотлари томонидан юқори баҳоланмоқда.

    Сиздаги ғайрат, шижоат, метин ирода, талаба-қизларимиз учун ибрат мактабидир.

    Қадрли Шарофат Бектошевна!

    Сизнинг отангиз давлат ва жамоат арбоби, Меҳнат Қаҳрамони Бектош Раҳимов Самарқанд давлат университетининг машҳур битирувчиларидан бири ҳисобланади. Сизни улуғ сулоланининг давомчиси сифатида ҳам қадрлаймиз.

    Самарқанд давлат университети жамоаси, раҳбарият Сиз билан ҳақли равишда фахрланади. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, оилангизга барака берсин.

    Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.