Самарқанд давлат университетида академик, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Бобомурод Аҳмедов билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳаким Хушвақтовлар иштирок этди.

    - Марказий Осиёнинг энг қадимий илм даргоҳи Самарқанд давлат университетида ўқиганимдан фахрланаман, - дейди академик Бобомурод Аҳмедов. – Мен ўқиган йилларда муҳит бошқача эди. Университетнинг ҳозирги биносини кўриб одамнинг ҳаваси келади. Университет кўчасидан ўтганимда, наҳотки мен ўқиган университет шу бўлса деб ҳайратланиб кетаман. Ҳеч қачон бунақа шароит бўлмаган.  Сиз, ёшлар энг яхши даврда ўқияпсиз. Ўқинг, изланинг. Маррани эгаллаш ўзингизга боғлиқ.

    Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.