Самарқанд давлат университети психология кафедраси профессори Екатерина Федосенко Россияда ўтказилган “Рақамли таълим муҳитида таълим ва мураббийлик” халқаро конференцияда “Мактаб таълимида рақамли технологиялар тўғрисида” маърузаси билан қатнашди. Мазкур анжуман Ўш давлат университети, Россия давлат гуманитар университети, Москва психоанализ институти ва Москва давлат педагогика университети томонидан ташкил этилган.
    Конференция якунлари бўйича илмий мақолалар тўплами тайёрланмоқда.