Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/655cc63c98f24-655cc63c98f25-655cc63c98f26-655cc63c98f27.jpg)
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида жойлашган СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабалари билан учрашув ўтказди.
Рустам Холмуродов талабалар билан суҳбатда институтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Бугунги кунда замонавий ўқув бинолари, талабалар турар-жойи, лабораториялар қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.
Озиқ-овқат хавфсизлиги жамият учун долзарб муаммолардан биридир. Аграр соҳани ривожлантирмасдан туриб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имкони йўқ. Бунинг учун аввало, малакали мутахассислар тайёрлаш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Очиқ мулоқот давомида талабалар яратилаётган шароитлар, таълим сифатини ошириш, чет тилини ўрганиш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.