Бугун Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедраси доценти Сайфиддин Амриддинов 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан олимнинг юбилейи кенг нишонланди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев, университет касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродов, СамДУ Фахрийлар кенгаши раиси Суюн Каримов ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Анжуманни проректор Аҳмаджон Солиев кириш сўз билан очиб, олимнинг 80 йиллик юбилейи билан табриклади ҳамда илмий ва ижодий фаолиятига муваффақият тилади.

    Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган олимлар сўзга чиқиб, у билан боғлиқ бўлган ширин хотиралар ёдга олинди ҳамда ўзларининг самимий тилакларини билдирди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.