Самарқанд давлат университетига Қирғизистон-Туркия Манас университети ректори Алпаслан Жейлан бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ қошидаги Туркология илмий тадқиқот институти директори Роҳила Рўзмонова учрашув ўтказди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Туркология илмий тадқиқот институти фаолияти билан танишиш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви бўйича келишувга эришиш.

    Музокаралар давомида ёш туркологлар учун ёзги мактаб ташкил қилиш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар ишлаш бўйича сўз юритилди.

    Шунингдек, томонлар илмий ва бадиий адабиётлар алмашинуви бўйича алоҳида тўхталди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.