Ассалому алайкум!
    Ҳурматли Аҳмаджон Солиев !

    Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин.
    Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ва педагогик  фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.
    Сиз Самарқанд давлат университетида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келмоқдасиз.  Ўтган давр давомида юзлаб шогирдлар тайёрладингиз. Илмий тадқиқотларингиз, монография ва ўқув қўлланмаларингиз, дарсликларингиз нашр этилиб, мамлакатимиз олий ўқув юртларида фойдаланиб келинмоқда.        Университетимизнинг ўқув-услубий, илмий салоҳиятини оширишда Сизнинг хизматингиз катта. Сиз Самарқанд давлат университети ўқув ишлари проректори сифатида ҳам ўта муҳим соҳани намунали бошқариб келмоқдасиз.
    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин. 

    

    Рустам ХОЛМУРОДОВ, 
    Самарқанд давлат университети ректори,
    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,  
    Олий Мажлис Сенати аъзоси.