Бугунги кун эмас, ҳар бир лаҳза Сизники бўлишини истайман.
    Ватан ҳам, унинг тоғлари, боғлари, тарихи ва бугуни ҳам Сизники. Қуёши, ойи, баҳори, ёзи Сизники. 
    Фақат бир тилагим -  яхши ўқинглар. Билимли ва билимсиз инсоннинг Ватанни севишида ер билан осмонча фарқ бор.
    Ўзбекистон - билимли ва истеъдодли болалар мамлакати. Ўзбекистон - бахтли болалар мамлакати.

    Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатаётган ота-оналарга, бобо-бувиларга  истагим -  фарзандларингизга кўпроқ вақт ажратинг. Уларнинг саломатлиги, таълим-тарбиясига эътиборли бўлинг. Олимлар оиласидан олимлар етишиб чиқсин.
    Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни барчангизга муборак бўлсин!

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.