Апрель ойининг илк дам олиш куни  Ўзбекистонда геологлар байрами нишонланади. Сана муносабати билан Самарқанд давлат университети гидрометеорология кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан геология таълим йўналиши 3-босқич талабалари учун  семинар-тренинг ташкил этилди.

    Мазкур тренинг уч босқичда бўлиб, талабалар дастлаб “Самгеолтехсервис” МЧЖга қарашли базада бўлиб у ерда бурғилаш станоги конструкцияси ва ишлаши ундан олинган керн маҳсулотларни ҳужжатлаштириш ҳамда намуна олиш жараёни билан танишди. Шундан сўнг талабалар Марказий геология ва геофизик экспедициясида бўлиб, Каротаж станциясида қудуқларда геофизика тадқиқот усулларини ўтказиш жараёнида иштирок этдилар. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари ва корхона етакчи ходимлари талабаларга “Зарафшон” дала геология қидирув экспедициясига қарашли намуналарга ишлов бериш цехида намуналарни қайта ишлаш жараёни ҳақида батафсил маълумот берди. Семинар якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.