Самарқанд давлат университети Агробитехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ўқитувчиси Синдор Пардаев Ислом тараққиёти банки грантини қўлга киритиб, Малайзиянинг Путра университетида докторантурани ўташ учун Селангур шаҳрига жўнаб кетди.

    Синдор Пардаев Путра университетида “Органик чиқиндилардан компост тайёрлаш ва уларни тупроқ хоссаларига таъсири” мавзусидаги диссертация ишини амалга оширади. Тадқиқотчига Путра университетидан профессор Латифаҳ Абд Манаф ва СамДУ дан профессор Шоди Холиқуловлар раҳбарлик қилади.

    Маълумот учун, Малайзиянинг Путра университети (Университй Путра Малайциа) жаҳон ҚС рейтингида 123 ўринда, Малайзиядаги университетлар рейтингида 2-ўринда туради. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик йўналишида жаҳонда 74- ўринда, Малайзияда эса 1-ўринда туради. Университет ҳудудининг умумий майдони 1200 гектар. Университетда 16 факультет, 9 институт, 16 марказ, 2 мактаб ва 1 академия мавжуд.

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.