Самарқанд давлат университетига Германиянинг CBZ Bildungszentrum маркази ходимлари Анника Коҳлер ва Шаҳзода Эргашевалар ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва семинар ташкил қилишдир.

    Хорижлик меҳмонлар СамДУ интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари, спорт фаолияти ва санъат ҳамда биология факультети талабалари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Германия таълим тизими, ўқиш имкониятлари ва қўйиладиган талабалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.