Тадбирда биология факультети декани Худоёр Келдиёров ва фахрий профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

    Маърузачилар ўзининг босиб ўтган йўллари, ҳаёт тажрибаси ҳақида гапириб берди. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталди.

    - 58 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқдаман, - дейди биология факультети декани, профессор Худоёр Келдиёров. - Самарқанд давлат университети мен учун қадрли. Университетнинг фаолиятини жуда яхши биламан. Сизлар энг яхши даврда таҳсил олмоқдасиз. Аваллари, сиз ҳозир таълим олаётган бинолар, ўқув ва илмий лабораториялар йўқ эди. Ҳамма сизга ҳавас билан қарайди. Таълим тизими бутунлай ислоҳ қилинди. Бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.