Бугун Самарқанд давлат университети тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси профессори Садри Садиев ҳамда бошланғич ва технологик таълим кафедраси ўқитувчиси Абдувоит Қурбоновнинг туғилган куни.

    Профессор Садри Садиев 1937 йил Самарқанд туманида туғилган.  86 ёшни қарши олган олим 60 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бошланғич ва технологик таълим кафедраси ўқитувчиси Абдувоит Қурбонов 1960 йил Каттақўрғон туманида туғилган. 63 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён бир қатор мактаб ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши