Шарофиддин Амриддинов, Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси:

    –Бугун юртимизда қалбларга олам-олам сурур, янгидан-янги орзу-ҳаваслар бахш этувчи Наврўз шукуҳи ҳукмрон. Йилбоши байрами арафасида ўтган даврда эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш келгуси мақсадларни белгилаб олишга ёрдам беради.

    Сўнгги бир йил мен учун жуда омадли келди. Май ойида Грециянинг Ираклон шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2 олтин ва 1 кумуш медали қўлга киритиб, Жаҳоннинг мутлоқ чемпиони бўлдим. Июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпионлигига сазовор бўлдим. Август ойида Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган Ислом бирдамлик ўйинларида бронза медалига эга бўлдим. Шунингдек, октябр ойида Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин ва икки бронза медални қўлга киритдим. Йил якунида Колумбияда ўтказилаётган катталар ўртаисдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этдим. Айни вақтда катталар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқдаман. Ўйлайманки, кейинги Наврўзгача булар сафига янги муваффақиятлар қўшилади. Бунинг учун тинмай ҳаракатдаман. Фурсатдан фойдаланиб, барча тенгдошларимни Наврўз айёми билан табриклайман. Бошланаётган янги давр юксак зафарлар сари етакласин.