Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев Ўзбекистон-Тожикистон ректорларининг биринчи форумида иштирок этди. Тожикистонда ўтказилган нуфузли анжуманда томонлар ўртасидаги халқаро ва илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, бир қатор шартномалар имзоланди.

    Форум доирасида Аҳмаджон Солиев СамДУ ва Тожикистон давлат университетининг Иқтисодиёт ва савдо институти билан миллий иқтисод саноати бўйича ҳамкорликда илмий мақолалар, монографиялар тайёрлаш бўйича музокаралар олиб борди.

    Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети билан талабаларнинг академик мобиллик асосида алмашинувини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.