Самарқанд давлат университетида Франциянинг Пуатье университети француз тили ўқитувчиси Corinne Delbart ташрифи муносабати билан семинар ташкил этилди.

    Семинарда Corinne Delbart СамДУ роман-герман тиллари кафедраси ўқитувчиларига “Талабаларга қисқа вақт мобайнида француз тилини самарали ўргатиш методлари” мавзуси бўйича Пуатье университети тажрибаси ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, франциялик мутахассис Пуатье университети томонидан хорижлик ўқитувчи ва талабалар учун эълон қилинган дастурларда иштирок этиш бўйича керакли тавсиялар билан ўртоқлашди.

    Семинар давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.