Самарқанд давлат университетига Венгриянинг Доривор ўсимликлар ва гиёҳлар илмий-тадқиқот институти директори доктор, Жозеф Паллош ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти билан Венгриянинг илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиршдир.

    Доктор Жозеф Паллош ўз навбатида Европада доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича етакчи ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлган “PannonPharma” ташкилотининг раҳбари  ҳисобланади. Ташриф давомида мамлакатимизнинг бой доривор ўсимликларини замонавий усуллар ёрдамида янада чуқур тадқиқ қилиш, таҳлиллар олиб бориш ва улар таркибидаги ноёб модда ва бирикмаларни аниқлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.        

    Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ёш тадқиқотчилари ва талабаларининг малакасини ошириш, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилишга келишилди. Бунда СамДУ тадқиқотчиларининг амалиётларини Венгриянинг “PannonPharma” ишлаб чиқариш корхонасида ўтказиш бўйича музокара олиб борилди. Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда тарқалган ноёб доривор ўсимликларни чуқур тадқиқ қилиш орқали жаҳон миқёсида тан олинадиган табиий доривор маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқариш имконини яратади.

    Маълумот учун, Венгриянинг Доривор ўсимликлар ва гиёҳлар илмий-тадқиқот институти 100 йиллик тарихга эга.

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.