Самарқанд давлат университети психология кафедраси мудири, доцент Обид Қодиров ва ўқитувчи (PhD) Жавлон Облоқуловлар Деҳли ва Агра университетлари билан  илмий алоқаларни ўрнатиш учун Ҳиндистонда бўлиб турибди.

    Шунингдек, олимлар Нью Дели шаҳридаги Ghalib институтида ўтказилган “Ўзбекистон ва Ҳиндистон: Янги маданий алоқалар” мавзусидаги халқаро конференцияда маърузалари билан иштирок этди.

    Нуфузли анжумандан сўнг, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахадов билан учрашиб, томонларнинг маданий алоқалари бўйича фикр алмашди.

Ахборот хизмати.